Афғонистонда вице-президентга суиқасд уюштирилди

23:26 09 Сентябр 2020 Дунё
1306 0

Афғонистонда мамлакат вице-президенти Амрулло Солиҳнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди.

“TRT World” хабарига кўра, номаълум шахслар давлат раҳбарига ишга кетаётган пайтида ҳужум қилмоқчи бўлишган. Кортеж йўлида автомашина портлатилган. Солиҳнинг ўзи жароҳат олмаган, аммо унинг учта тансоқчиси ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, террористик ҳужум натижасида камида 12 киши жароҳат олган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг айтишига қараганда, икки кишининг жасади ва етти жабрланган фуқаро маҳаллий касалхонага олиб борилган.

«Бугун Афғонистон душманлари яна Солиҳга зарар етказмоқчи бўлишди, аммо бу сафар ҳам ўзларининг мақсадларига эриша олишмади», деб ёзган вице-президентнинг матбуот котиби Разван Мурод.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер