Афғонистонда аёллар норозилик намойиши уюштирди
Афғонистоннинг Кобул шаҳрида аёллар норозилик намойиши уюштирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Намойишчиларнинг асосий талаби - ишлаш ва ўқиш ҳуқуқини беришдир. Иштирокчилар фикрига кўра, норозилик намойиши мақсади халқаро ҳамжамиятни толибларга босим ўтказишга ундайди.
Қайд этилишича, аввалроқ ҳаракат ҳукумати расмийларнинг олдиндан рухсатисиз Афғонистон бўйлаб намойиш ўтказишни тақиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирганди ҳамда Афғонистон аёллар футбол жамоаси Покистонга эвакуация қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг