Афғонистон президенти толиблар билан музокараларга тайёр
Архив сурат
Афғонистон ҳукумати 10 мартда “Толибон“ ҳаракати билан музокаралар жараёнига тайёр бўлади, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани.
“Афғонистон Ислом республикаси ўрнатилган тамойилларга асосланиб толиблар билан музокараларни бошлашга тайёр“, — дея Ғанининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда EFE агентлиги.
У музокаралар учун делегация аъзолари рўйхати ўнинчи март санасига тайёр бўлишини айтди.
Шу билан бирга Ғани толибларнинг асирликдаги беш мингта жангарисини озод этишни талаб қилишларига ҳали эрта деб ҳисоблашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, февраль охирида АҚШ толиблар билан тинчлик келишувини имзолади. Келишувда хусусан, Афғонистонда ўзаро тинчлик музокараларини бошлаш ва асирларни алмаштириш зарурлиги айтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг