Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади

11:38 28 Август 2023 Сиёсат
683 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Жорий йил 26 – 27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Маҳкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди.

Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер