Афғон аёлларининг ўқиш ва ишлаш ҳуқуқи тўғрисидаги қарорни Ислом уламолари кенгаши қабул қилади
Фото: Reuters
Афғон аёлларининг ўқиш ва ишлаш ҳуқуқи тўғрисида қарорни Ислом уламолари кенгаши қабул қилади. Бу ҳақда «Толибон» ҳаракатининг юқори лавозимли вакили Воҳидулла Ҳошимий айтиб ўтди.
«Уламоларимиз қизларнинг мактабга боришига рухсат бериладими ёки йўқлигини ҳал қилади», деган у "Reuters" билан суҳбатда.
Ҳошимийнинг сўзларига кўра, уламолар аёллар учун мажбурий кийимнинг қайси шакли бўлишини ҳам ҳал қилишлари керак бўлади. Аввалроқ, «Толибон» аёллардан юзини очиқ қолдирадиган рўмол билан чекланиб, бурқа кийишни талаб қилмагани ҳақида хабар берилган эди.
Олдинроқ «Толибон» матбуот котиби Забиулла Мужоҳид ҳаракат аёлларнинг жамиятдаги ролини қадрланишига ва улар мамлакатни барпо этишда ўз ролига эга бўлишига ишонишини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг