Адолатсизлик, совуққонлик, непотизм — атиги бир соат давом этган йиғилишда вазир бир қатор ректорларни танқид қилди

20:59 09 Февраль 2021 Жамият
1852 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ректорлар, проректорлар ва тизимдаги бошқа масъул раҳбарлар билан биринчи йиғилиши кенгайтирилган таркибда видеоконференция тарзида ўтказилиб, унда олий таълимнинг ҳозирги ҳолати, муаммолар ва тизимни яхшилаш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Танқидий руҳда ва атиги бир соат давом этган йиғилишда вазирнинг қисқа фурсатда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятига қилган хизмат сафари давомида ҳудуддаги ОТМлар жамоаси ва талабалар билан бўлган мулоқот, ўқув жараёнлари ва яратилган шароитларни ўрганиш тафсилотларига тўхталиб ўтилди.

Айниқса, Қўқон давлат педагогика институтида ўқув аудиторияларининг аянчли ҳолати, эски ўқув режа ва дастурлар билан ишлаётган педагоглар, институтнинг моддий имконияти мавжуд бўлсада, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган институт раҳбарияти танқид қилиниб, ўз ишига совуққонлик билан қараган масъуллар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда ўқув жараёнларига замонавий АКТни жорий этиш, АРМлар электрон тизимидаги муаммолар, ОТМларда ҳанузгача сақланиб қолаётган коррупцион ҳолатлар, жумладан, номдор давлат стипендияларига номзодларни саралашда айрим ОТМ масъуллари томонидан адолатсиз ёндашилгани, хусусан, непотизм ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан шу кунларда ижтимоий тармоқларда эътирозлар билдирилаётгани айтилиб, ҳолатни ўрганиш ва ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер