“Адолат” СДПдан президентликка номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар қўллаб-қувватланди
Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Анваровна Махмудованинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати С. Турдиевич “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Темирйўлчилар касаба уюшмаси марказий қўмитасига қарашли “Сиҳатгоҳ”да сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева шаҳар Кенгаши ходимлари Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Миробод туман раиси Т. Матибаев, хотин-қизлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Бўлиб ўтган учрашувда ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг устувор йўналишлари хусусида батафсил тушунча берди.
Сайловолди дастурида жамиятимиз ҳаёти билан боғлиқ тўққизта йўналишдан иборат долзарб вазифа белгиланган. Тадбир сўнггида сўзга чиққанлар томонидан номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар қўллаб-қувватланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг