Адлия вазирлигида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди

21:44 06 Январь 2024 Жамият
573 0

Адлия вазирлигида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Унда 200 нафардан ошиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар 4 та гуруҳларга бўлиниб, улар учун махсус экскурсиялар ташкиллаштирилди. Келган меҳмонлар учун адлия тизимидаги фаолиятга оид турли бурчакларда суд-экспертизага оид жиҳозлар, давлат хизматлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, Тошкент давлат юридик университетнинг таълим жараёнига тегишли тарқатма материаллар, архив ҳужжатларидан намуналар, интеллектуал мулкка тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, Lex.uz портали фаолияти, «Адолат» Миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилаётган энг сўнгги қўлланма, китоблар билан танишиб, маҳоратли гидлар ёрдамида вазирликка оид қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, меҳмонлар адлия тарихи, кутубхона, музей, медиа марказ фаолияти билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, очиқ эшиклар куни Самарқанд, Наманган шаҳар ҳамда Чилонзор туман давлат хизматлари марказида ҳам бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер