Адлия вазирлиги вакиллари давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси бўйича Корея тажрибаси билан танишмоқда

18:44 02 Октябр 2023 Сиёсат
479 0

Айни дамда Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи С.Абдуллаев Корея Республикасининг Сеул шаҳрида “Давлат бошқарувида инновацияларни ривожлантириш ва давлат хизматларини рақамлаштириш салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида танишув ташрифида иштирок этмоқда.

Астана ҲУБ доирасида ташкил этилган тадбирда Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга мамлакатда рақамли трансформация соҳасида амалга оширилаётган инновацион амалиётлар билан танишиш ва Корея ташкилотларидан мамлакатнинг рақамли трансформация жараёни учун муҳим бўлган маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш бўйича тажриба алмашиш режалаштирилган.

Семинар давомида давлат бошқарувининг рақамли платформа модели, Корея рақамли ҳукуматининг сўнгги ташаббуслари ва уларни амалга ошириш усуллари билан ҳам танишилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер