Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси ўзгарди

13:52 20 Август 2022 Жамият
759 0

Жорий йилнинг 19 август куни Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши бошқарувининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув йиғилишида Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган Эрмуҳаммад Шерматович Шерматовни вазифасидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бошқарув қарорига асосан Хайриддин Сирожиддинович Файзиевга Фахрийлар кенгаши раиси вазифасини бажариш юклатилди.

Шунингдек, бошқарув қарорига асосан кенгашнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жорий йилнинг 5 сентябрь куни Адлия вазирлиги биносида ўтказилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер