Адлия вазири ўринбосари ёшлар билан учрашди
Давлатимиз томонидан ёшларнинг бўш вақтига мазмун олиб кириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган бўлиб, ҳозирда ёшлар билан ишлашнинг "маҳалла — туман — вилоят — республика" тизими яратилди.
Ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, «Ёшлар баланси»ни тўлиқ шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни «Ёшлар дафтари»га киритиш ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан мунтазам равишда ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 9 июнь куни адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиевнинг Тошкент вилояти Зангиота тумани «Обод» МФЙда ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда ёшларни қийнаётган муаммолар ва улар дуч келаётган қийинчиликлар тингланиб, ҳар бир ёшга тегишли таклиф, тавсия ва маслаҳатларни берган ҳолда уларнинг муаммолари билан вазирлик ваколати доирасида амалий ёрдам ёки йўналишлар берилиши борасида келишиб олинди.
Шаҳзода ЭРГАШЕВА,
ЎзДЖТУ талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг