Адлия спартакиадаси ўтказилади

05:59 21 Май 2022 Жамият
1075 0

Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Адлия спартакиадаси ўтказилади.

Спартакиадани ўтказишдан мақсад: Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармони ижросини таъминлаш, Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш ҳисобланади.

Спартакиадада вазирлик Марказий аппарати ҳамда ҳудудий адлия органлари ходимлари қуйидаги спорт турларида ўзаро беллашади:

— мини-футбол;

— стол тенниси;

— шахмат;

— бадминтон;

— армрестлинг ва бошқа.

Спорт турлари team building шаклида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер