Адлия соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди
Бугун, 4 январь куни АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда адлия соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидланганидек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида вазирликка 69 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 30 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.
Вазирлик асосий ижроси сифатида белгиланган 21 та тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 9 та бандда амалий чора-тадбирлар ва ҳуқуқий тарғиботларни амалга ошириш назарда тутилган.
Вазирлик томонидан қўшимча ижрочи сифатида белгиланган 39 та банддаги тадбирлар ижросини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида бажарилиши таъминланмоқда.
Ҳисобот даврида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жами 179 та Норматив ҳуқуқий ҳужжат, жумладан 51 та қонун, 45 та Президент ҳужжатлари, 68 та Ҳукумат ҳужжатлари, 15 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2 363 та қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, 297 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирликка келиб тушган жами 142,5 мингта мурожаатларнинг 122,9 мингтаси, яъни 86 фоизи қонуний ҳал этилди.
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 55 984 та тақдимнома киритилди, 12 039 нафар шахслар маъмурий, 25 542 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 682 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Судларга 438 млрд. сўмлик 30 194 та даъволар (аризалар) киритилиб, 395 млрд. сўмлик 29 739 та даъволар (аризалар) қаноатлантирилди.
Ҳуқуқий тарғибот соҳасида. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 440 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 21 250 тага етказилди, улар томонидан 3 млн дан ортиқ ҳужжатларни қонуний қабул қилиниши таъминланди.
Давлат хизматлари соҳасида вазирлик томонидан 29 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
Интеллектул мулк соҳасида вазирлик томонидан 11 000 та Интеллектуал мулк объектлари рўйхатдан ўтказилди.
Интеллектуал мулкни руйхатдан ўтказишга доир 19 967 та талабномалар қабул қилинди. Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза ҳужжатларини бериш бўйича талабномаларни топшириш ва кўриб чиқишга оид маъмурий регламентлар ишлаб чиқилди.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузаётган веб-сайтларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш бўйича Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг «WИПО Алерт» платформаси ишга туширилди;
Тадбиркорларга қулайлик яратиш ва уларга интеллектуал мулк объектларидан тўғри ҳамда самарали фойдаланилишига кўмаклашиш мақсадида Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотининг «WИПО ИП Диагностиcс» платформаси ишга туширилди.
Ҳисобот даврида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 467 тақдимнома ва 168 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди. 112. 725. 000 сўм миқдорида маъмурий жарима суммаси ундирилди. Апелляция кенгаши томонидан саноат мулки объектларига оид 110 та иш кўриб чиқилди. Рўйхатдан ўтган патент вакилларининг сони 22 та кўпайиб, жами 96 тани ташкил қилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида: Вазирлик томонидан 544 та янги ва 257 та ННТлар қайта шунингдек, 13 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди. 41 та ННТ фаолияти тугатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг