Адирликларда янги токзорлар

17:57 01 Апрель 2022 Жамият
883 0

Фото: Халқ сўзи

Айни кунларда Жиззах вилоятининг Фориш, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин ва Янгиобод туманларидаги қир-адирликларда янги токзорлар барпо этиш ишларига киришилди.

Хусусан, Фориш туманидаги Боғдон, Фориш, Меҳнатобод ҳудудларида жами 3 минг 209 гектар майдонга ток қаламчалари экилаётир.

— 300 гектар майдонда деҳқончилик қиламиз, сувни артезиан қудуқлари орқали олиб, экинлар ва кўчатларни томчилатиб суғорамиз, — дейди Фориш туманидаги «Буюк Жавоҳир тимсоли» фермер хўжалиги раҳбари Камол Холматов. — Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда яна 50 гектар ер майдонини ўзлаштириб, 80 минг туп «Қора кишмиш» навли узум қаламчаларини қададик. 3 гектар майдонда янги боғ яратиб, 2 гектар ерда кўчатзор ташкил қилдик. Натижада 10 нафар доимий, 150 нафар мавсумий иш ўринлари яратилди.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер