«Адиблар хиёбони»да Эркин Воҳидов ҳайкали қандай яратилган эди?!

08:25 29 Сентябр 2020 Маданият
2571 0

Фарғоналик ёш ҳайкалтарош Муҳиддин Иброҳимов пойтахтимиздаги «Адиблар хиёбони»да Абдулла Қодирий, Эркин Воҳидов каби бир қатор миллий адабиётимиз дарғалари ҳайкалларини яратишда иштирок этгани билан фахрланади.

— Устозим, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Азамат Ҳотамов бошчилигида Эркин Воҳидов ҳайкалини тайёрлаш жараёни жуда ҳам қизиқ бўлган, — дейди М. Иброҳимов. – Биз бир неча маротаба ижодкорнинг хонадонида бўлиб, турмуш ўртоғи ва фарзандларидан Эркин Воҳидовнинг эзгу фазилатлари хусусида маълумотлар олдик. Ҳайкални яратишда элимиз ардоғидаги шоирнинг энг яхши хислатлари бизга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.

Б. Мадиёров
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер