“Acıbadem Healthcare Group” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

13:24 31 Октябр 2023 Сиёсат
292 0

30 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Acıbadem Healthcare Group” компанияси вакиллари билан онлайн-учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков, ҳоким ўринбосарлари Шароф Рахманов ва Санжар Обидов, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этди.

Самимий руҳда бошланган учрашув давомида тарафлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиб, бу йўналишда самарали ҳамкорлик қилиш ниятини тасдиқладилар.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Acıbadem Healthcare Group” компанияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум онлайн тарзда имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер