Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

00:41 20 Июнь 2020 Жамият
1253 0

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.  Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz​) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Барча абитуриентларга муваффақият тилаймиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер