Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди
Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.
А.Тошқулов 2017 — 2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг