Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тасдиқланди
2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, депутатлар икки нафар вазир номзодини кўриб чиқдилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг