Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубининг январ ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Ўтган ойда 7 та ўйинда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов ажойиб ўйинлар кўрсатди.
21 ёшли футболчи ўз ёшига нисбатан анча юқори ўйин кўрсатмоқда. У мухлислар томонидан ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди», — дея хабар берди клуб ўзининг расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ушбу сўровномада Жанлуижи Доннарумма ва Бернардо Силвани ортда қолдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг