Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг паст баҳоланган футболчилари рўйхатига киритилди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг паст баҳоланган (underrated) футболчилари рўйхатидан жой олди. Ушбу рейтинг спорт оламидаги энг нуфузли нашрлардан бири The Athletic томонидан тузиб чиқилди.
Нашр муаллифларининг таъкидлашича, жорий мавсумда Ҳусанов ўз ўйинини янада юқори босқичга олиб чиққан. Мақолада футболчининг кучли жиҳатлари алоҳида қайд этилган.
Унинг майдондаги тезлиги экспертларни ҳайратда қолдирмоқда. Ҳимояда вазиятни тўғри баҳолаш ва тўп учун агрессив курашиш қобилияти юқори. Ҳужумларни бошлашда ва тўпни назорат қилишда ҳам Ҳусанов ўзини кўрсата олмоқда.
«Ҳусанов — ҳақиқатан ҳам жуда истиқболли ўйинчи. Баъзида у ҳаддан ташқари агрессив ҳаракат қилади, лекин бу вақт ўтиши билан тўғирласа бўладиган жиҳатлардир», — дейилади материалда.
Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Абдуқодир Ҳусанов билан бир қаторда жаҳон футболининг энг таниқли юлдузлари Федерико Вальверде («Реал Мадрид»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Харри Магуайр («Манчестер Юнайтед») ҳам жой олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг