Абдулла Қўлдошев Туркий давлатлар ташкилоти Фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг саммитида иштирок этди

20:30 21 Декабрь 2022 Сиёсат
548 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг илк саммити ўтказилди.

Ушбу саммитдан маърузалар, музокаралар, тақдимотлар, ташрифлар ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Тадбир давомида табиий офатларнинг оқибатларини камайтириш ва бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида, табиий офатлар, техноген авариялар оқибатларини юмшатиш ва қайта тиклашда туркий давлатларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур саммитда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев маъруза билан иштирок этди ва ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер