Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарлари қозоқ тилига ўгирилди

21:12 29 Апрель 2019 Маданият
3142 0

Архив фото

Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати маълумотларига кўра, Президентимиз томонидан Навоий вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Қаҳрамонлари — Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарларини қозоқ тилига ўгириб, таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларга етказиш борасида топшириқ берилган.

— Шу асосда ушбу атоқли ижодкорларнинг асарлари қозоқ тилига таржима қилиниб, уч минг нусхада чоп этилди ва Зарафшон шаҳри, Конимех, Нурота, Томди, Учқудуқ туманларидаги 58 та мактабга мазкур тўпламлар етказиб берилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров. — Шунингдек, турли марафонлар, акциялар доирасида ҳам ушбу таълим масканлари кутубхоналарининг китоб фонди сўнгги икки ойда ўзбек, рус, қозоқ тилидаги 2,5 минг нусхадаги бадиий адабиётлар билан таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер