Абдулазиз Комилов Қатарга боради
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2-4 июнь кунлари амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон делегацияси Доҳа шаҳрида Қатар бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ат-Тани билан учрашув ва музокаралар ўтказиши ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг