Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан телефон орқали мулоқот қилди

12:58 20 Октябр 2021 Сиёсат
585 0

Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ва «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.

Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди. Европа томони Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларини юқори баҳолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер