Абдулазиз Ҳайдаров Иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар бўлди
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Абдулазиз Абдулахатович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Абдулазиз Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг