Аббос Атоев Бухоро шаҳрида ўз бокс мактабини очди

Икки карра жаҳон чемпиони, Лондон Олимпиадаси бронза медали соҳиби Аббос Атоев Бухоро шаҳрида ўз бокс мактабини очди.
— Президентимиз ҳар бир чиқишларида барча соҳа кишилари, жумладан, катта спорт ҳадисини олган биз, ёшларга қарата фидойи бўлиш, жонажон Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишга интилиш лозимлиги хусусида айтадилар, — дейди таниқли спортчи. — Бу сўзларни тинглаб, нима учун четда туришим, нега билим ва тажрибамни ёшларга ўргатмаслигим керак, деган фикрга келдим. Шу тариқа бокс мактаби очишга киришдим. Юз нафардан зиёд бола машғулотларимизда қатнашиш истагини билдирди. Мураббийларни жалб этган ҳолда улар билан ишлашни бошлаб юбордик. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд.
Асосий мақсадимиз ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига кўмаклашишдан иборат. Шу йўл орқали уларни эл-юртга, Ватанимизга муносиб фарзанд қилиб тарбиялашдек эзгу ишга ҳисса қўшмоқчимиз. Бундай ёшлар орасидан эса Ўзбекистонимиз довруғини дунёга ёядиган чемпионлар ҳам етишиб чиқишидан умидвормиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг