23 йил ФИДЕни бошқарган Кирсан Илюмжинов лавозимидан четлаштирилди

15:37 13 Июль 2018 Спорт
2127 0
Фото: Коммерсантъ

Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов ўз лавозимидан озод этилди.

Бу бўйича тегишли қарор федерациянинг этика бўйича комиссияси томонидан қабул қилинди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

ФИДЕ сайтида раҳбар этика кодексини қандай бузганлигига аниқлик киритиб ўтилган. Комиссия хулосасига кўра, Илюмжинов 2017 йил мартидан 2018 йил апрелига қадар ташкилотнинг этика кодекси қоидаларини бир неча бор бузган, ёлғон ва иғво баёнотлар бериб, ташкилотнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин ҳам ўз лавозимини тарк этишдан бош тортган ҳолда, ФИДЕ президенти таркиби аъзоларини обрўсизлантиришга уринган. 

Комиссия йиғилиши 23-24 июнь кунлари Цюрих шаҳрида бўлиб ўтди. Унда амалдаги президент устидан унинг ўринбосари Георгиос Макропулос шикоят қилган.

Бундан олдин, апрель ойида ФИДЕ президентлик таркиби Илюмжинов ўз ваколатини тарк этишини талаб қилганди. Россиялик мансабдор эса бундай қилмаслигини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот кенгаши қарорининг шахматга умуман алоқаси йўқ ва мутлақо сиёсий характер касб этади. Илюмжинов ўз лавозимида ваколат муддати тугагунча, яъни жорий йил сентябрь ойигача ишлаб, сўнгра яна ФИДЕ президентлигига ўз номзодини илгари суришини билдириб ўтди.

Ташкилотнинг янги президенти шу йил 3 октябрь куни Батумида сайланади. Тасдиқланган рўйхатда эса Илюмжиновнинг номзоди йўқ. Эслатиб ўтамиз, у ушбу лавозимни 1995 йилдан буён эгаллаб келяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер