9 ойда Самарқанддан 4,5 минг тонна туршак экспорт қилинди

10:03 31 Октябр 2020 Иқтисодиёт
2369 0

Самарқанд вилоятининг тадбиркорлик субъектлари қуритилган ўрик (туршак) маҳсулотларини етиштириш, қуритиш, навларга ажратиш бўйича юқори натижаларга эришиб келмоқда. Жорий 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида умумий қиймати 5 795,4 минг АҚШ долларлик вазни 4,5 минг тонна туршак маҳсулотлари жаҳон бозорининг турли нуқталарига экспорт қилинди.

Вилоятдан туршак маҳсулотлари асосан Ироқ,Туркия, Россия, Белоруссия ва Украинага экспорт қилинган.

Маълумот тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугун вилоятдаги 100 дан ортиқ корхоналар томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер