9 ойда 189,2 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган

10:27 07 Ноябрь 2022 Жамият
496 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 281,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 189,2 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган.

Қоғоз ва картон импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картон импорт қилган давлатлар:

Россия – 106,7 минг тонна;

Хитой – 38,7 минг тонна;

Беларус – 9,8 минг тонна;

Финляндия – 9,2 минг тонна;

Германия – 5,2 минг тонна;

Украина – 3,2 минг тонна;

Швеция – 3 минг тонна;

Туркия – 2,4 минг тонна;

Полша – 1,3 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер