9 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда вақтинчалик автоуловлар ҳаракати чекланади
Фото: Иллюстратив фото
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари пойтахтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтиши сабабли қисқа муддатга айрим кўчаларидаги автотранспортларнинг ҳаракати вақти вақти билан чекланиб туриши маълум қилинган эди.
Эртага, 9 ноябрь куни саммит йиғилишининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан, И.Каримов, Бунёдкор чорраҳасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб А.Темур, И.Каримов чорраҳасигача ҳаракат эрталабки 8:00 дан 18:00 қадар чекланиши режалаштирилмоқда.
Ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг