890 бош йўрға тувалоқ учиб кетди
Йўрға тувалоқ Қизилқум чўли жониворлар оламининг биологик хилма- хиллиги таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда уларни асраш, кўпайтириш борасида Навоий вилоятида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилиб, ҳамкорлик доирасининг географияси кенгайиб бормоқда.
Чунончи, Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, биологик хилма- хиллик ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар бўлими инспекторлари ҳамда “Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ҳамкорликда бу ноёб қушлар етиштирилиб, чўл ҳудудларига учирилмоқда.

Шу кунларда вилоятнинг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига марказда етиштирилиб, мослаштирилган жами 890 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилди.
Таъкидлаш жоиз марказ ўз фаолиятини бошлагандан буён 10000дан ортиқ йўрға тувалоқ Қизилқум ҳайвонот оламини бойитди.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг