85 мингдан ортиқ "MS Exchange" серверлари ҳимоясиз қолмоқда
"Microsoft" компанияси "Exchange" серверларидаги заифликлар сабабли тизим дастурларини янгилашга чақирган, аммо мутахассисларнинг фикрича 85 000 дан ортиқ серверлар тизим янгиланишларини ўрнатмаганлиги сабабли ҳанузгача ҳимоясиз қолмоқда.
“CVE-2023-21529” номланувчи янги аниқланган ушбу заифлик сервердаги электрон почта маълумотларини эгаллаши ва зарарли ҳаволаларни ишга тушириши мумкин. Бундай заифликлар 2020 йилда россиялик хакерлар томонидан давлат ташкилотларига кенг кўламли киберҳужумларни амалга оширишда қўлланилганлиги сабабли янгиланмаган серверлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг