8 964 та тендер савдолар жараёнида 12 826 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.
Давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 72,7% (тендер) савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш билан боғлиқ бўлса, 27,3% да тил бириктириш орқали келишиб олинган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ташкил этади.
“Тошкент метрополитени” ДУК томонидан бошланғич қиймати 8,2 млн АҚШ долларга тенг бўлган микропроцессор ускуналарини харид қилиш;
“Ўзбекистон телекоммуникaсия тармоқларини бошқариш республика маркази” УК томонидан бошланғич қиймати 4,8 млн АҚШ долларга ўтказилган танлов савдолари;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошланғич қиймати 23,6 млрд сўмга “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида”тиббий асбоб-ускуналарни харид қилиш ўтказилган тендер савдоларида турли қонун бузилишлар туфайли такроран ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг