8–11 апрель кунлари республикамизнинг баъзи жойларида шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин — «Ўзгидромет»

11:50 07 Апрель 2022 Жамият
761 0

Illyustrativ foto

«Ўзгидромет» 8–11 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер