75-сонли автобус йўналиш ҳаракати ўзгартирилмоқда

15:04 18 Июль 2023 Жамият
609 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳридаги мунтазам автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини босқичма-босқич ўтказиш мақсадида, 2023 йил 24 июль кунидан бошлаб:

75-сонли “Обод маҳалла, 11-мактаб-Оқтепа майдони”  боғловчи автобус йўналиши ҳаракати “Қипчоқ ўтиш боғламаси-Оқтепа майдони” оралиғида ташкил этилмоқда.

Ушбу автобус йўналиши  11 та жадвал асосида 7-8 дақиқалик интервал билан ҳаракатланади.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Йўналишдан фойдаланаётган йўловчилар учун 156-сонли Ғалаба маҳалласи-Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси”  автобус йўналиши орқали етиб олиш имконияти мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер