7 млрд. миқдорда сўм зарар келтирган ноқонуний “майнинг-ферма” фаолиятига чек қўйилди
Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли И.М. ноқонуний “майнинг ферма” ташкил қилганлиги аниқланди.
Ушбу “майнинг-ферма” электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида 7 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг