66 мингдан ортиқ фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда

20:54 25 Апрель 2020 Жамият
988 0

АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 25 апрель ҳолатига кўра жами 66 415 нафар фуқаро уй шароитидаги карантинда сақланаётгани, Тошкент шаҳрининг ўзида улар 6 355 нафарни ташкил этаётганини айтиб ўтди.

Таъкидланишича, фуқароларни назорат қилиш учун етарли миқдорда ички ишлар ва Миллий гвардия тизими ходимлари жалб этилган.

Шоҳрух Ғиёсов карантиндаги ҳар бир оилага бириктирилган куч тузилмалари вакилларининг асосий вазифаси карантинда қолаётган шахсларнинг бошқа шахслар билан алоқасининг олдини олиш, уйдан чиқишига йўл қўймаслик эканини ҳам таъкидлади.

“Шунингдек, ички ишлар ходимлари масофани сақлаган ҳолда керакли тавсиялар бериши кўзда тутилган, улар карантин қоидаларини бузганларга чора кўриш ҳуқуқига эга. Зарурат туғилганда хизмат вазифаларидан келиб чиққан ҳолда керакли ёрдам кўрсатишлари мумкин”, — деди матбуот котиби.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер