6 сотихли иссиқхонада қовун етиштиришдан 60 миллион сўм даромад

09:39 28 Май 2021 Иқтисодиёт
1113 0

Бешариқликлар қовун етиштириш ва уни узоқ муддат сақлаш борасида катта ҳаётий тажрибага эга.

Айни кунларда туман аҳли қовунни илмий, инновацион ғоялар асосида етиштириб, ички бозорни таъминлаш, экспорт қилиш бўйича қувонарли ютуқларга эришяпти.

Ариқбоши маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Шарифжон Омонов «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида 35 миллион сўм кредит олиб, 6 сотих ерга иссиқхона қурди. Яхши ният билан 145 туп лимон кўчатларини олиб келиб ўтқазди. Кўчат ораларига март ойининг бошларида 1500 туп қовун экди.

Икки ойда қовун мўл ҳосилга кирди. Ҳисоб-китобга кўра, ҳар бир туп қовундан 4 тадан ҳосил олинганда ҳам роса 60 миллион сўм даромад олиш мумкин. Қовун тупларида эса 6-7 тадан хомаклар бор. Ҳар бири ўртача 2-4 килодан тош босиб, ҳосил бозорда пешма-пеш сотиляпти. Шунингдек, ҳосилнинг бир қисмини қўшни мамлакатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер