6 ойда 280,4 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилган
Иллюстратив фото
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 280,4 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилган.
Кондиционер ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 155,3 минг дона кондиционер ишлаб чиқарилгани кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг