6 нафар алимент тўловчи 15 суткага қамалди

19:34 11 Август 2023 Жамият
1101 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган ижро ҳужжатларини сон жиҳатдан камайтириш, алимент тўловларини ўз вақтида ундириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг фойдасига ундирувларни жадаллаштириш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, амалий ишларга киришилди. Денов туманида алимент ундирувлари билан боғлиқ 3 минг 623 та ижро ҳужжати тўлиқ хатловдан ўтказилди. 720 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича 398 млн. сўм алимент пуллари ундирилди.

— Ишчи гуруҳ томонидан бошқа турдаги 1 минг 206 та 17 млрд. 217,6 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувдан тўхтатилди, — дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Қобилжон Турсунов. — Жумладан, 779,3 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги, 34,5 млн. сўм давлат божлари, 35,1 млн. сўм маъмурий жарима пуллари давлат фойдасига ундирилган. Тижорат банклари фойдасига 7 млрд. 264,1 млн. сўм ундирилиши таъминланди. Шунингдек, тадбир давомида бўлим иш юритувидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорларнинг 14 млрд. 753 млн. сўмлик мулклари хатланди. Бундан ташқари, 43 та ҳолатда 138 млн. сўмлик ижро ишлари бўйича ундирувлар қарздорларнинг иш ҳақи ва нафақасига қаратилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ишсиз алимент тўловчиларнинг бадлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 8 нафар алимент тўловчининг бандлиги таъминланди. 9 нафар алимент тўловчи қарздор деб топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди. Алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор оталарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилиб, тарафлар иштирокида муҳокама қилинди.

Очиқ суд мажлисида 6 нафар алимент тўловчига нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 5 та оила ўзаро яраштирилди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер