57 нафар асакалик асосий даромад манбаига эга бўлди

09:44 11 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1061 0

Мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни даромадга йўналтириш, ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ташкил этилди. Айни пайтда ҳудудларда хонадонма-хонадон юрилиб, фуқароларнинг ижтимоий ҳолатлари ўрганилмоқда. Дафтарлар таркибига кирувчиларга амалий ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Асака туманида сектор раҳбарлари иштирокида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» таркибига кирувчи 188 нафар фуқароларни ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳати уюштирилди. Саёҳат давомида меҳмонлар корхоналардаги иш шароити, имкониятлари ва ойлик маошлари билан қизиқдилар.

— Менга “Asaka textil” МЧЖга қарашли тикувчилик корхонаси жуда ёқди, —дейди фуқаро Нилуфархон Абдураҳимова. — Бу ерда ишлар замонавий дастгоҳлар ёрдамида амалга оширилади. Ишчиларнинг ишга келиб-кетишлари, тушлик қилишлари ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилган. Ойлик маошлари ҳам қониқарли.

Шу куни саёҳатга таклиф этилганлар туманда фаолият олиб бораётган "ASAKA TEXTIL«, »FORAL TEXTIL«, »MIN MAX« ҳамда »INVEST DAVR TEXTIL" корхоналарида бўлдилар. Натижада Нилуфархон каби яна 57 нафар юртдошларимиз ўзларига маъқул келган корхонада меҳнат қилиш истагини билдирдилар. Демак, яна шунда ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз асосий даромад манбаига эга бўлдилар.

Бу каби саёҳатлар тумандаги бошқа ишлаб чиқариш объектлари бўйлаб давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер