4,1 млн сўм истеъмолчига қайтариб берилди
Иллюстратив фото
Қарши шаҳри, Сарой МФЙ, Боғзор кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Г. Эшмуродованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган мурожаати Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда қайд этилишича, Г.Эшмуродова Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор С. Мажидовга қарашли савдо дўконидан 4 100 000 сўмга “HAIRUN” русумли кондиционер сотиб олганлиги, бироқ у хонани иситмаётганлигидан норозилигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат Қарши шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, сотувчига амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талаблари тушунтирилди ва носоз маҳсулотни сотиб олиш учун тўланган 4 100 000 сўм сотувчидан истеъмолчи фойдасига нақд пул шаклида ундириб берилиши таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг