40 миллион сўмлик китоблар совға қилинди

18:46 10 Ноябрь 2020 Жамият
930 0

Шофиркон туман ахборот-кутубхона маркази фонди 25 миллион сўмлик китоблар тўплами билан бойиди.

Бу давлатимиз раҳбарининг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ҳар томонлама баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсади кўзда тутилган беш муҳим ташаббуси доирасида амалга оширилди. Худди шундай хайрли иш туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларини ҳам қамраб олди. Уларга 15 миллион сўмлик китоблар ажратилди.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари эвазига харид қилинган бу адабиётлар китобхонлар сафини кенгайтиришга, ёшларнинг маънавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Зеро, китобга, адабиётга, бой тарихимизга меҳру муҳаббат шофирконликларнинг қон-қонига сингиб кетган. Бу гўшадан забардаст шоир-ёзувчилар, олимлар етишиб чиққани шундан дарак беради. Китобларни топшириш чоғида мутасаддилар ана шуни алоҳида таъкидладилар.

Истам ИБРОҲИМОВ
(
«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер