4 ойда 1,1 млрд. долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган

17:37 09 Июнь 2022 Иқтисодиёт
646 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,1 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Бу умумий экспорт ҳажмининг 15,1 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 % га ўсган.

Ўзбекистондан 4 ой давомида дунёнинг 62 та давлатига 452 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Пахтадан йигирилган ип – 592 млн.

— Тайёр трикотаж маҳсулотлари – 249 млн.

— Нақшли мато – 90,7 млн.

— Пахтадан газламалар – 48 млн.

— Ипак ва ипак маҳсулотлари – 21 млн.

— Пахта маҳсулотлари – 14,2 млн.

— Гиламлар – 9,7 млн.

— Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 41 млн. АҚШ доллари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер