4 миллиондан ортиқ адабиётлар рақамлаштирилади
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати
Вазир ўринбосари Р.Ҳакимов бошчилигидаги экспертлар иштирокида барча давлат ОТМ кутубхона фондидаги ўқув адабиётлар тўлиқ рақамлаштириладиган «Электрон кутубхона» платформаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур платформани жорий этиш орқали республикамизда барча талабалар, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва аҳолига замонавий ҳамда сифатли кутубхона хизматини кўрсатиш имконияти яратилади. Айтиш жоизки, ушбу платформа фойдаланувчиси исталган ҳудуддан туриб барча олийгоҳлар илмий, бадиий адабиётларидан бирдек фойдалана олади. Бу эса илм олиш истагида бўлганларнинг вақт, макон чегарасини бузиб, ўз устиларида ишлаш, мустақил таълим олиш учун қулайлик яратади.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг умумий фонди 4 миллиондан ортиқ адабиётни ташкил этади.
Лойиҳага кўра, дастлаб ушбу платформани 10 та олий таълим муассасасида тест-режимида синовдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, синов якунлари асосида барча олий таълим муассасаларига жорий этиш белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг