369 та тадбиркорлик субъектининг солиқ ҳисоботлари тўғриланди

10:06 29 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1150 0

Бутун дунёда кузатилаётган пандемия даврида тадбиркорлар муаммоларини мунтазам равишда ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамиятга эга. Айни шу мақсадда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан амалга оширилаётган «Солиқ идораси — тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида пойтахтимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари бартараф этилмоқда, дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида. Хусусан, жорий йил сентябрь ойининг 22 куни давомида 369 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Натижада давлат бюджетига 42,6 млрд. сўмлик солиқлар ҳисобланмасдан қолган.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ушбу камчиликлар ўрганиб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай жазо чоралари қўлланмасдан қайта ҳисобот топширишларига кўмаклашилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманида рўйхатдан ўтган «G/R/M» корхонаси (корхона номи ўзгартирилган) томонидан тақдим этилган маълумотлар ўрганилганда, 2020 йил июль ойи учун тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоботида электрон равишда шакллантириладиган ҳисоб-варақ фактуралар ҳисобот давридан кейин расмийлаштирилиши натижасида 1 274,2 млн. сўм тафовут аниқланган.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимларининг кўмаги билан жорий йилнинг 14 сентябрь куни қайта ҳисобот топширилди. Натижада, корхонага ҳеч қандай чора кўрилмасдан қўшилган қиймат солиғи бўйича тўланмай қолган 1 274,2 млн.сўм давлат бюджетига йўналтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер