30 рақамини йўлдош қилган тадбиркор
Фото: Халқ сўзи
Кундалик ҳаётимизда ҳар лаҳзада ва ҳар қадамда дуч келганимиз - рақамлар ва улар ортидаги сир-синоат ҳақида мутахассислар фикр билдиргани мақбул, албатта. Бироқ Андижон вилояти Избоскан туманида якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Азизбек Камолжонов ўзи учун 30 рақамини хосиятли санаши ва бу бежизга эмаслигини айтиб ўтишимиз жоиз.
Гап шундаки, манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштириш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи Азизбек 2 гектар майдонда 30 минг туп гул кўчатларини парваришлаяпти. 30 турдаги манзарали дарахтлар кўчатларига йилнинг тўрт фаслида ҳам харидорлар бисёр.
— Фаолиятимиз мавсумий бўлгани боис баҳор, ёз фаслида ишчилар ёллашга тўғри келади, — дейди тадбиркор. — Ҳозирда боғимизда 30 нафар ишчи ишлайди. Улар томонидан парваришланаётган гул ва манзарали дарахт кўчатлари шаҳар ва туманларга етказиб берилмоқда.
Самарали меҳнатнинг меваси ҳам чакки эмас. 30 рақамини ўзига йўлдош қилган тадбиркорнинг йиллик даромади ҳам 30 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг