27 ёшли боксчи нокаутдан сўнг ҳаётдан кўз юмди
Покистонлик боксчи Муҳаммад Аслам Хон ватандош Вали Хон Таринга қарши хайрия жангидан сўнг вафот этган.
"The Sun" нашри хабарига кўра, бунга жанг пайтида ўтказиб юборилган кучли зарбалар туфайли олинган ички жароҳатлар сабаб бўлган. У беллашувда оғир нокаутга учраган. 27 ёшли спортчи Карачидаги касалхонада вафот этган.
Маълум бўлишича, жангни ташкил этишда зарур хавфсизлик талабларига эътибор қилинмаган. Хусусан, беллашувга тиббиёт ходимлари чақирилмаган. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг