2.500.000 сўм истеъмолчига қайтарилди...

17:05 11 Ноябрь 2019 Жамият
979 0

Иллюстратив фото

LG”, “SAMSUNG”, “ARTEL”, “SONY”, “JVC”, “PANASONIC”... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Кўпчилик хотирaсидан жой эгаллаб улгурган юқоридаги номлар телевизор ишлаб чиқарувчи илғор компанияларга тегишли. Рақобат кучайса, сифат бўлади дейилганидек бугун жаҳон бозорида бир-биридан сифатли телевизор маҳсулотларини учратиш мумкин. Ички бозорда хам маиший техника воситалари орасида телевизорга талаб юқори. Лекин хар доим хам “сифатли“, “100% ишончли“, “мукаммал“ атамаларини телевизорларга нисбатан қўллаш нотўғри. Бутун дунё янгиликларидан хабардор этувчи ушбу қурилма гоҳида истеъмолчи ва тадбиркор орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариши ҳеч кимга сир эмас. Сабаб битта: Сифатсиз телевизор!

Олот туман Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш жамиятига фуқаро Ш.Шодмонов томонидан йўлланган аризада хам айнан шу муаммо акс этган. Истеъмолчимиз “Nurullo Traider” савдо дўконидан 2.500.000 сўмга телевизор харид қилган эди. Орадан ҳали ҳеч қанча вақт ўтмасидан телевизорнинг “янги қирралари“ кўзга ташланди. Тадбиркорга бу ҳақида бир неча маротаба маълум қилишига қарамасдан муаммо ечилмади. Олот туман Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш жамияти илғор мутахассиси И.Ҳамраевнинг аралашуви билан ҳолат ўрганилди ва ижобий ҳал этилди. 2.500.000 сўм пулини тўлиқ қайтариб олган Ш.Шодмонов бениҳоя миннатдор. Қонун - барча муаммога ойдинлик кирита оладиган одил ҳакам, фақат керакли пайтда мурожаат қилишни ўрганишимиз керак!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер